Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚДУнинг коронавирус сабаб масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлари сони 6 тага етди

Қорақалпоқ давлат университетининг 3 та факультетида ўқиш масофавий шаклга ўтказилгани ҳақида олдин хабар берган эдик. Университет матбуот хизматининг маълум қилишича, яна 3 та факультетда ўқиш онлайн шаклга ўтказилган.
Математика, физика ва кимё технологиялари факультетлари талабаларининг айримларида коронавирус аниқланган. Математика факультетининг 41 та гуруҳи, Физика факультетининг 61 та гуруҳи ҳамда Кимё технологиялари факультетининг 39 та гуруҳи талабалари 14 майга қадар онлайн ўқишга тарқатиб юборилган. Ҳозирча ўқув муассасасида нечта талаба коронавирусга чалингани ҳақида маълумот берилмади.
Маълумот учун, олдинроқ ОТМдаги Юридик факультети, Санъатшунослик факультети ҳамда География ва табиий ресурслар факультети масофавий таълим шаклига ўтказилганди.
Мавзуга оид

15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди

17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди

23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади

13:54 / 18.09.2024