Ҳар бир беморга индивидуал ёндашилмоқда - ССВ Зангиотадаги шифохонада қандай таомлар берилаётгани ҳақида маълумот берди
Маълумки, коронавирус касаллигига чалинган беморларда иммунитет ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уни мустаҳкамлаш учун таомномада оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши лозим. Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида беморларнинг кунлик рационидан қандай озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган?

Фото: Сенат матбуот хизмати
ССВ матбуот хизмати мазкур Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси блок раҳбари Бахшилло Мамировга бир неча саволлар билан мурожаат қилди.
— Марказ ошхонаси қандай фаолият юритади?
— Тиббиёт муассасасининг ошхонаси аутсорсинг тизимида ишлайди. Шифохонанинг статистика бўлимига ҳар куни икки марта — эрталаб ва кечқурун беморлар сони бўйича тўлиқ маълумот берилади. Сўнг ушбу маълумот асосида таом тайёрланади.
Шуни айтиш лозимки, шифохонада ҳар бир беморга индивидуал ёндашилган ҳолда 1-, 9- ва 15-столда парҳез таомлари тайёрланади. 1-стол реанимация бўлими, 9-столда қандли диабет касаллиги бор беморлар учун таом тайёрланса, 15-стол эса одатдаги беморлар учун мўлжалланган бўлади. Барча таомлар санитария қоидаларига ва парҳез таомлари тайёрланиш технологияларига риоя қилинган ҳолда тайёрланади. Коронавирусга чалинган беморлар таомномаси ҳар 14 кунда янгиланади.
Эрталабки нонуштада турли бўтқалар, тухум, бринза, пишлоқ, қовурилган колбаса, сметана, какаоли сут, ширин чой, булочка, сариёғ берилса, тушликка иммунитетни кўтарувчи оқсилга бой икки хил овқат, салат, шарбат тайёрланади.
— Таомлар қандай етказиб берилади?
— Таомни етказиб бериш жараёни ҳам бир неча босқичлардан иборат бўлиб, овқат тайёр бўлгач, махсус идишларга солинади ва тарозида ўлчаниб, бўлимларга махсус автомашиналарда олиб борилади.
Сўнг таом палаталар бўйлаб тарқатилади. Ҳар бир палатадаги бемор учун алоҳида идиш ажратилган бўлиб, таомдан сўнг улар уч босқичда дизенфекция қилинади.
Мавзуга оид

10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди

17:02 / 26.02.2025
Олимлар 100 ёшга киришга ёрдам берувчи 10 та маҳсулотни маълум қилди

14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

23:02 / 18.12.2024