Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқ ҳудудидаги давлат мулки аукционда бошланғич нархидан 2 баробар қимматга сотилди
1,4 млрд сўм бошланғич нархда сотувга қўйилган давлат мулки аукционда 3,2 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги собиқ таянч пункти бино-иншоотлари бошланғич нархидан 2 баробар қимматга сотилди.
Давлат активларини бошқариш агентлигидан маълум қилишларича, объектнинг бошланғич нархи 1,4 миллиард сўм бўлган. Беш нафар иштирокчи қатнашган савдода объект 3,2 миллиард сўмга сотилган.
Бино-иншоотлар объектини сотиб олган ғолибга бир қанча мажбуриятлар юкланади. Хусусан, 24 ой давомида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси – камида 3 юлдузли, 50 хонали меҳмонхона ташкил этиши лозим.
Амалга ошириладиган лойиҳа «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишилиши талаб этилади.
Aввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йилликда 1,5 триллион сўмлик 550та давлат активини сотиш кераклигини айтганди.
Мавзуга оид

17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди

14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди

18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди

18:27 / 09.09.2024