Жамият | 23:21 / 17.05.2021
18607
1 дақиқада ўқилади

2 йилдан буён қидирувда бўлган бола Россиядан топилиб, онасига қайтарилди

2019 йил октябрда Бухоро вилояти Ромитан туманидаги суд 2014 йилда туғилган Амирхонни отаси Р.А.дан онаси Л.Н. тарбиясига мажбурий тартибда олиб бериш тўғрисида қарор чиқарган.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Бу қарор бўйича Мажбурий ижро бюросининг Жондор тумани бўлими ижро ҳаракатларига киришган.

Бюро маълумотига кўра, олиб берилиши лозим бўлган бола отаси билан Россияга чиқиб кетгани сабабли давлат ижрочиси томонидан вояга етмаган Амирхонга қидирув эълон қилинган.

Қидирув тадбирлари натижасида вояга етмаган Амирхон Россиядан топилиб, Ўзбекистонга олиб келинди ва онаси бағрига қайтарилди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, МИБ – Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги МДҲ шартномасининг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича ҳалқаро ҳамкорликни амалга ошириш учун ваколатли орган ҳисобланади.

Мавзуга оид