Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куала-Лумпур метросида поездлар тўқнашуви оқибатида 166 киши жароҳат олди

Фото: Malay Mail
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур метросида иккита поезд тўқнашуви оқибатида камида 166 киши жабрланди. Улардан 47 нафари оғир аҳволда, деб хабар берди Malay Mail нашри.
Малайзия транспорт вазири Ви Ка Сионнинг маълум қилишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 20:33да юз берган. Поездлардан бири йўловчиларни олиб кетаётган, иккинчиси эса синов режимида ишлаган ва бўш бўлган. Транспорт вазирининг таъкидлашича, тўқнашув вақтида биринчи поездда 232 йўловчи бўлган.
Оғир жароҳат олган 47 киши шифохонага жўнатилган. Қолган йўловчиларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
Тўқнашув сабаблари ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид

15:00
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади

09:37
Малайзия Ўзбекистонда биореактор тизимига биринчи заводни қуриши мумкин

21:25 / 10.07.2025
Малайзияда полиция вертолёти қулаб тушди

08:28 / 09.07.2025