Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркент туманида баланд тоғга чиқиб, бедарак йўқолган йигит топилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Паркент туманида баланд тоғликка кўтарилиб, бедарак йўқолган йигит топилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 22 май куни 10 кишидан иборат йигитлар Паркент туманидаги Кумушкон тоғига дам олишга чиққан. Баландликка кўтарилишганида бирдан кучли ёмғир ёға бошлагани сабабли тезда тоғдан тушган.
Бироқ йигитлар пастга тушганида шерикларидан бири қолиб кетганини билиб, уни қидирган. Шу мақсадда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўрашган.
Уч соатлик қидирув жараёнида бедарак йўқолган йигит соғ-омон топилган.
Мавзуга оид

14:24 / 05.07.2025
Ўзбекистонда Австрия компанияси иштирокида тоғ-чанғи курорти қурилади

14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

11:24 / 15.06.2025
Паркентда уч бола чўкиб кетгани юзасидан жиноий иш очилди

20:35 / 14.06.2025