Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Тараққиёт дастури асосида Бўзатов, Қораузоқ ва Чимбой туманларидаги асаларичиларга асалари уялари топширилди

Фото: KUN.UZ
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов, Қораузоқ ва Чимбой туманларидан бўлган 8 нафар фермерга асаларичиликни ривожлантириш учун 80 та асалари уяси топширилди. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизмати хабар берди.
Фермерлар лойиҳасини БМТ Тараққиёт дастури ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) танлов комиссияси тасдиқлаган. Япония ҳукумати томонидан молиялаштирилган танлов ташкилотлар томонидан февраль ойида «Орол денгизи минтақасидаги маҳаллий ҳамжамиятларнинг экологик, иқтисодий заифликлари, шунингдек, аҳоли саломатлиги масалаларига чидамлилигини кучайтириш» қўшма дастури доирасида ўтказилган. Ҳамкорликда молиялаштириш учун жами 27 та бизнес-лойиҳа тасдиқланган.
«Мураккаб экологик ва иқтисодий вазиятга эга минтақа учун асаларичиликнинг ўзига хос аҳамияти мавжуд. Бу шунчаки барқарор даромад олиб келадиган бизнес бўлибгина қолмай, атроф-муҳитни яхшилаш, экологик тозалик ва соғлик учун фойдали маҳсулотлардан фойдаланиш имконини беришга сармоя киритишдир. Чунки асаларичи асалдан ташқари, мум, прополис олади, омади келса, фармкомпаниялар учун зарур бўлган асалари заҳарини сотишни йўлга қўйиши мумкин», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

11:15 / 16.07.2025
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди

19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

08:15 / 14.07.2025