Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда “КамАЗ” ёниб кетди

Янгийўл туманида "КамАЗ" юк автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 26 май куни соат 15:44 да Янгийўл тумани «Регистон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 830 км.да ҳаракатланиб кетаётган “КамАЗ” русумли юк автомашинасининг мотор ва кабина қисмида ёнғин содир бўлган.
Юзага келган ёнғинни бартараф этишга Тошкент вилояти Янгийўл туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб этилган. Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 15:54да етиб борган ва соат 16:04да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида юк автомобили ҳайдовчиси қўл қисмидан 3 фоиз куйиш тан жароҳати олган, шифокорлар томонидан унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

10:40 / 30.07.2025
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин келиб чиқди

18:21 / 29.07.2025
Туркияда юқори ҳарорат туфайли йирик ўрмон ёнғинлари – фотосуратлар

09:58 / 29.07.2025
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

23:23 / 27.07.2025