Беларуслик мухолифатчи Лукашенкони ҳибсга олиш учун мукофот пули йиғишни бошлади

Фото: ТАСС
Украинада яширинаётган беларуслик мухолифатчи Валерий Цепкало Беларусь президенти Александр Лукашенкони ҳибсга олган шахсларга мукофот пули учун 11 млн евро йиғиш таклифи билан чиқди. Таъкидланишича, ушбу акция доирасида 2 кун ичида 126 минг евро йиғишга муваффақ бўлинган.
Беларусь президенти лавозими учун собиқ номзод бўлган Цепкало «Ҳаммаси ёки ҳеч нима» деб номланган акцияни эълон қилган. Ундан Лукашенкони ҳибсга олган шахсларга ҳимояланган транзакция билан 11 млн евро ўтказиб бериш мақсад қилинган.
Мухолифатчининг таъкидлашича, пулларни «1-рақамли жиноятчини» қўлга олишга муваффақ бўладиган ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки фуқаролик жамияти вакиллари олишлари мумкин бўлади. Унинг айтишича, Лукашенко ҳибсга олиниши билан пуллар махсус ҳисобрақамга ўтказилади. У, шунингдек, Беларус ҳуқуқ-тартибот идоралари ва давлат тизимида мамлакатдаги мусибатларнинг бош сабабчиси кимлигини англовчи одамлар кўплигига умид билдирган.
Маълумотларга кўра, икки кун ичида Лукашенкони ҳибсга олиш учун 225 киши 126 минг евродан кўпроқ пул ажратган.
2020 йил ёзида Украинага кетган Цепкало Беларусда қидирувга берилган. У порахўрликда айбланмоқда.
Мавзуга оид

20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

22:19 / 25.04.2025
Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди

18:00 / 25.03.2025
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко

17:25 / 25.03.2025