Тошкентда ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаролар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаро ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимига пойтахтда яшовчи фуқаро Ч.Т.дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатчи ўз аризасида 41 ёшли Т.Х.нинг ундан 6 000 000 сўм қарзи борлигини маълум қилган.
2021 йил 5 июнь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори подполковник М.Фозилов Т.Х.ни ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат билан танишиб, мазкур факт бўйича тушунтириш хати ёзиши учун таклиф қилган.
Ходимнинг иш жойига Т.Х. билан бирга унинг мазкур ишга алоқадор бўлмаган икки нафар таниши (муқаддам икки марта судланган 43 ёшли Ф.Ю. ва 34 ёшли С.Т.) ҳам кирмоқчи бўлишган.
“Хонани тарк этиш тўғрисидаги илтимосга жавобан фуқаролар қўпол муомалада бўлиб, ҳолатни видеога туширишни бошлашган ва бу билан ходимнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилишган. Фуқаролар ички ишлар бўлимидан чиқарилиши жараёни юқоридаги видеога тушиб қолган”, дейилади маълумотда.
Келишмовчилик давомида Т.Х. тушунтириш хати ёзишга тайёрлигини билдириб, ўзи ҳам дўстларини тинчлантирмоқчи бўлгани айтилади.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
"Навоийуран" корхонасида ESG тамойиллари асосида янги стандартлар жорий этилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади
Жаҳон | 16:58
-
Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири биргаликда дарахт экди
Жаҳон | 16:56
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025