Жаҳон | 22:19 / 16.06.2021
4377
1 дақиқада ўқилади

Хитой 5 йил ичида илк бор орбитага фазогирларни жўнатади

 Хитой 5 йил ичида илк бор орбитага 3 фазогирни жўнатади. Орбитага 56 ёшли Ни Хайшэн, 54 ёшли Лю Бомин ва 45 ёшли Тан Хунбо йўл олади. Миссияга Ни Хайшэн бошчилик қилади.

Бу мақсадда 17 июн соат 9:22да Ганьсу провинциясидан Shenzhou-12 фазовий кемаси орбитага учирилади.

Ушбу миссия Хитойнинг учинчи коинот станциясини қуриш учун амалга ошириладиган 11 миссиядан учинчиси бўлади.

Станция қурилиши апрелда бошланганди. Ўшанда орбитага станциянинг уч модулидан энг йириги Tianhe учирилган. Shenzhou-12 экипажи ушбу модулда 3 ой яшайди.

Станцияни 2022 йил охиригача қуриб битказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид