Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавируснинг дастлабки варианти тўғрисидаги маълумот ўчириб ташланган - Bloomberg
Ушбу маълумот АҚШ соғлиқни сақлаш миллий университетига 2020 йилда Хитой ҳукумати томонидан берилганди.

2019 йилда Хитойнинг Уҳан шаҳрида тарқала бошлаган коронавируснинг дастлабки варианти генетик коди тўғрисидаги маълумот Америка маълумотлар базасидан олиб ташланган. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Ушбу маълумот АҚШ соғлиқни сақлаш миллий университетига 2020 йилда Хитой ҳукумати томонидан берилганди.
Аммо орадан уч ой ўтгач, хитойлик тадқиқотчилар бу маълумотларни қайтариб сўраб олган. Бу генетик кетма-кетлик тўғрисидаги маълумот янгилангани билан изоҳланган. Натижада SARS-CoV-2 тўғрисидаги дастлабки маълумотлар Америка базаларидан олиб ташланган.
Bloomberg манбаларининг сўзларига кўра, Хитойнинг сўровига асосан маълумотларнинг ўчириб ташланиши коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги муҳокамалар фонида хавотир уйғотади.
Америка ҳукумати коронавирус сунъий равишда яратилгани тўғрисидаги тахминни ўтган йили илгари сурганди.
Февралда ЖССТ халқаро экспертлари гуруҳи Уҳан шаҳрига борган ва коронавируснинг турли шакллари ўрганиладиган лабораторияда бўлганди. Баҳорда ЖССТ SARS-CoV-2 сунъий равишда яратилгани эҳтимолини рад этди.
Мавзуга оид

21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025
ЖССТ Covid-19 қандай пайдо бўлгани ҳақида якдил хулосага келмади

00:30 / 09.06.2025