Ўзбекистон | 22:23 / 24.06.2021
9842
2 дақиқада ўқилади

Миллий тест тизими саволларининг тарқалиб кетиши бўйича текширув давом этяпти — Мажид Каримов

Миллий тест тизими доирасидаги кимё ва биология имтиҳонлари саволлари тарқалиб кетгани бўйича суриштирув ишлари ҳали давом этмоқда. Бу ҳақда журналистлар саволига жавобан Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.

“Миллий тест тизими бу йил жорий этилди. Лекин охирги ойларда ижтимоий тармоқларда тест материаллари сотилаётгани ҳақида маълумотлар чиқди. Aлбатта, бу нарса фақат ижтимоий тармоқда эмас. Бизнинг ўзимизга ҳам кўп хат, сигналлар келган ва бу сигналлар асосида биз тегишли органларга мурожаат қилганмиз.

Бу ишлар ҳозир кетяпти. Лекин уларнинг ҳисоботи менда йўқ. Уларнинг ҳисоботи бўлса, берамиз.

Тест натижаларига келадиган бўлсак, охирги тест натижалари 10 июнда ўтказилган бўлса, 20 иш кунида натижаси чиқиши керак. Ундан кейин чиқмаса, уни кўриб, жавоб берамиз.

Бу нарса ҳозир ўрганиляпти. Ўзимизда ҳам ишчи гуруҳ ташкил этилган. Тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш жараёнида. Aгар ўрганиш якунланса, албатта, бунинг ахборотини етказамиз”, – деди Мажид Каримов 24 июн кунги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, кимё ва биология саволлари тарқалиши ортидан, тиббиёт йўналишига ҳужжат топширишни ният қилган абитуриентлар хавотирга тушиб қолишди. Аввалроқ Kun.uz бу ҳақда батафсил ёзган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти