Ўзбекистон | 13:09 / 01.07.2021
3728
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги боғчаларда соғлом овқатлантириш бўйича тажриба ўтказилади 

Фото: KUN.UZ

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги хабарига кўра, давлат боғчаларида аутсорсинг усулида овқатлантириш бўйича фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан навбатдаги танлов ишлари тугагунга қадар муддати узайтирилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга оширишга 2021 йил 1 октябргача рухсат берилди.

2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат боғчаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш бўйича тажриба-синов ўтказилади.

Маълум қилинишича, 2022 йил 1 июлгача ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Мавзуга оид