Ўзбекистон | 18:01 / 02.07.2021
8997
1 дақиқада ўқилади

Эмлашдан 2 ҳафта ўтгач, иммун ҳужайралар пайдо бўла бошлайди – штаб

Коронавирусга қарши вакцинанинг 1-босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши 2 ҳафтадан сўнг бошланиб, 2 ойгача давом этиши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Штаб аъзоси коронавирусга қарши эмлангач инсонда иммун тизимнинг ҳимояси ошиши 2 ҳафтадан сўнг бошланиши, баъзи ҳолатларда бу 3 ойгача давом этиши мумкинлигини таъкидлади.

“Коронавирусга қарши вакцинани олгач, бирданига иммунитет пайдо бўлмайди. Вакцинанинг 1-босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2- ёки 3-босқич) вакцинани олгандан сўнг 2 ой ўтиб максимал даражага чиқади. Вакцинадан сўнг иммун тизими ҳимояланишининг давомийлиги юзасидан олимлар иш олиб боришмоқда. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилинган. Уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади”, деди Севара Убайдуллаева.

Мавзуга оид