Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Вашингтонда Залмай Халилзод билан музокаралар ўтказди

2021 йил 2 июл куни Ўзбекиcтон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан музокаралар ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, томонлар афғон можаросини ҳал қилишнинг ҳозирги ҳолати истиқболларини ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилди.
Афғонлараро музокараларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ва минтақавий савдони ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Афғонистонни минтақавий жараёнларга интеграциялашувини тезлаштиришга ўзаро интилишнинг мавжудлиги таъкидланди.
АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ишида иштирок этишга тайёрлигини билдирди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

20:36 / 08.07.2025
Халқаро жиноий суд «Толибон» раҳбарларини ҳибсга олишга ордер берди

16:54 / 08.07.2025
БМТ Бош Ассамблеяси «Толибон» сиёсатини кескин қораловчи резолюцияни маъқуллади

18:31 / 05.07.2025
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов

14:24 / 04.07.2025