Бухорода ўзини қурилиш ташкилоти раҳбари деб таништириб, пора олган шахс ушланди
Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини қурилиш ташкилоти раҳбари деб таништириб, пора олган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ў.Б. қўлга олинган.
Қайд этилишича, у ўзини «Вобкент Бинокор Инвест» МЧЖ раҳбари деб таништириб, фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб алдаган. Уни ушбу МЧЖнинг ижрочи директори лавозимига тайинлаш ва қурилиш объектларини танлов асосида олиб беришда амалий ёрдам беришини айтиб, бу учун Бухоро шаҳар молия бўлимида ишловчи танишларига 400 АҚШ доллари бериши кераклигини билдирган. Сўнг, Бухоро шаҳрида жойлашган савдо мажмуаси автотураргоҳида С.Ж.дан кимёвий ишлов берилган 400 долларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ў.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

09:43
Фуқарога сувдан қарзи борлиги ҳақида ёлғон SMS юборган оператор ушланди

23:05 / 13.06.2025
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро Тошкент аэропортида ушланди

22:03 / 13.06.2025
Кўр-кўрона тергов ва прокурорнинг ёлғони: Олмазорда аёл камида 80 кундан бери асоссиз ҳибсда ўтирибди

21:52 / 12.06.2025