Литва мигрантларни тўхтатиш учун Беларусь билан чегарада девор қуради
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко республика Евроиттифоққа йўл олган мигрантларни тўхтатмаслигини айтганди.

Фото: vesti.ru
Литва мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Беларусь билан чегарада девор қуришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Литва бош вазири Ингрида Шимоните маълум қилди.
"Биз Литва ва Беларусни ажратиб турувчи қўшимча тўсиқ қурамиз ва у ноқонуний мигрантлар оқимини ташкил этувчиларни тўсиб турувчи омил бўлади", - деди у.
Ҳукумат бошлиғининг сўзларига кўра, мамлакат чегарани қўриқлашни кучайтириш учун армия кучларини сафарбар қилади.
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко республика Евроиттифоққа йўл олган мигрантларни тўхтатмаслигини айтганди.
"Агар кимдир Польша, Литва, Латвия ва Украина билан чегарани ёпишимизни ва Афғонистон, Эрон, Ироқ, Ливия, Сурия, Тунисдан келадиган қочоқлар маконига айланишимизни ўйлаётган бўлса, у камида адашаётган бўлади. Биз ҳеч кимни ҳеч қачон тўхтатмаймиз: улар бизгамас, ёрқин, илиқ, шинам Европага боришмоқда", - деди у.
Унинг фикрича, миграцион оқимнинг кучайишига хусусан, Афғонистондаги ҳаракатлари боис Евроиттифоқ мамлакатларининг ўзлари сабабчи.
Мавзуга оид

19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди

19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

10:55 / 06.05.2025