Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар давомида эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Вазир Жайшанкар Ўзбекистон етакчисига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқликни, шунингдек, Афғонистонда тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Учрашувда икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб қилган ҳолда инвестициялар, инновациялар, савдо, бизнес, логистика, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.
Мамлакатларимиз “Ҳиндистон – Марказий Осиё” форматидаги самарали мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025