Нукусда қизни ўғирлаб кетган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Нукус шаҳрида никоҳдан ўтиш мақсадида шериклари билан қиз ўғирлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди хабар берди.
Қайд этилишича, Нукус шаҳар судига ариза келиб тушган. Унда келтирилишича, Б.исмли йигит танишлари билан Г. исмли қизни никоҳдан ўтиш мақсадида мажбуран ўғирлаб кетган. Воқеа Нукуснинг 27-кичик туманида содир бўлган.
Нукус шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш судда кўриб чиқилиб, Б. ва шериклари айбли деб топилган. Жиноят давомида фойдаланилган «Нехиа» русумли автомобиль давлат фойдасига мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қўнғиротда 18 ёшли йигит ўзини ўлдирмоқчи бўлганди.
Мавзуга оид

13:49 / 18.06.2025
Денов туман суди собиқ раисига оид жиноят иши судда кўрилмоқда

20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди

20:03 / 30.01.2025
Тергов судялари: улар ким ва қандай ваколатларга эга?

12:05 / 06.01.2025