Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ЙПХ ходими шахсий машинада қарама-қарши ҳаракатланиб ЙТҲ содир этди. Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда

Фото: Fotolia
Сирдарё вилоятида ЙПХ ходими ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлда жисмоний шахсга тегишли бўлган «Нексия-2» машинасини қоидаларга зид равишда қарама-қарши бошқарган. Оқибатда, рўпарасидан келаётган «Ласетти» машинаси билан енгил тўқнашув содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тафсилотлари қайд этилган видеолавҳа тарқалди. Унда ЙПХ ходими Бахт-Сирдарё йўналишида ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлда давлат рақами 01Z 065 MB бўлган «Нексия-2» машинасини қоидаларга зид равишда қарама-қарши бошқариб, рўпарадан келаётган «Ласетти» машинаси билан енгил тўқнашув содир этгани тасвирланган.
Ҳайдовчи «ЙПХ ходими экансиз, нега қарама-қарши йўналишда келяпсиз, сизга мумкинми?» деб савол берган. ЙПХ ходими эса «Мени қисиб тўхтатганингиз учун жавоб берасиз, тушундингизми?» деб жавоб қайтарган.
Мавзуга оид

15:12 / 03.08.2021
Бу сафар қизил «Малибу». ЙПХ ходими «юқоридан телефон» туфайли қоидабузар аёлни қўйиб юборди

14:13 / 02.08.2021
Олмалиқда ЙПХ ходимига «Қора Малибу»ни қўйиб юборишни буюрган командирга чора кўрилгани маълум қилинди

10:52 / 02.08.2021
Олмалиқда ЙПХ ходими «юқоридан келган» буйруқ билан қоидабузар ҳайдовчини қўйиб юборишга мажбур бўлди

20:51 / 01.07.2021