Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Туркиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатлари
Туркиядаги аномал иссиқ туфайли мамлакат ғарби ва жанубида бир неча кундан буён ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Туристлар орасида машҳур бўлган Анталия ва Мармарис ҳам ёнғиндан жиддий жабр кўрмоқда. Қутқарувчилар ўнлаб аҳоли яшаш пунктларидаги одамларни эвакуация қилган.

Туркия жанубидаги ёнғинлар камида саккиз киши ўлимига сабаб бўлди, юзлаб одамлар жабрланган, минглаб кишилар эвакуация қилинган. Қишлоқ хўжалик майдонлари, фермалар ёнғин ичида қолиб, чорва моллари нобуд бўлган.
Ёнғинлар мамлакатнинг етти регионига таъсир кўрсатган - кўплаб курортлардан сайёҳларни кўчиришга тўғри келган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Муғла вилоятида ўрмонга ўт қўйишда гумонланган шахс қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Ёнғин қамраб олган ҳудудлар фалокат ҳудудлари деб эълон қилинган.
Фавқулодда вазият туфайли Туркия жанубида сайёҳлик тадбирлари, экскурсиялар бутунлай тўхтатилди.
Туркия ҳудудларида ўрмон ёнғинлари оқибатида етган зарарни бартараф қилиш бўйича шошилинч чораларга дастлабки босқичда 50 миллион турк лираси (тахминан 6 миллион доллар) ажратилди.












Мармарис курортидаги меҳмонхоналардан сайёҳлар эвакуация қилинган. Анталияда туристларни эвакуация қилиш ҳозирча режалаштирилмаган.

Анталиядаги Долмазлара туманида ёнғин оқибатлари - олов туристик инфратузилмани, шу жумладан бу кафени яксон қилди.

Пайшанба куни ёнғин Анталия шимолидаги Караозга етиб борди.

Анталиядаги тураргоҳ олов ичида қолди. ОАВнинг ёзишича, ёнғин тез тарқалишига кучли шамол сабаб бўлмоқда.

Олов ўнлаб турар жойлар ва фермаларни ўз домига олган. Эгалари эвакуация қилинган уй жониворлари шунчаки ёнғин ҳудудида ҳимоясиз қолдирилган. Президент Эрдўған маъмурияти маълумотига кўра, ёнғин оқибатида 150 бош сигир ва минглаб қўй ва эчкилар ҳалок бўлган.

Жанубдаги Усмония вилояти ҳам табиий офатдан жиддий жабрланган. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг сўзларига кўра, ёнғинлар айни вақтда мамлакатнинг етти регионида давом этмоқда.

Анталия мэри Муҳиттин Бёджек ёнғинлар келиб чиқиши инсон омили билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги, бир вақтнинг ўзида тўрт нуқтада ёнғин бошланганини айтган.

Расмий баҳоларга кўра, камида 500 киши бошпанасиз қолган.

Бодрум атрофида ҳам ёнғинлар юзага келган.

Мавзуга оид

15:09
Анқарадан Тошкентга малакали ўқитувчилар жалб этилади

08:20
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади

18:52 / 23.07.2025
Сурия Туркиядан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўради

13:00 / 22.07.2025