Хоразмда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига 2255 та таклиф берилди
Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» ахборот порталига Хоразм вилоятида учраётган камчиликлар ечимига маҳаллий бюджетдан пул ажратиш бўйича 2255 та таклиф берилди.

Таклифлар асосан йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, мактабларни жиҳозлаш, интернет тармоғини ўтказиш каби муаммолар ечимига қаратилди.
Энг кўп таклиф билдирган туманлар Хонқа (335), Тупроққалъа (252) ва Ҳазорасп (218) бўлди. Энг кам таклиф эса Янгиариқ (113), Хива шаҳри (109) ва Хива тумани (106) бўйича берилди.
Энди таклифлар 10 кун ичида саралаб олинади ва 13 августдан 2 сентябрга қадар овозга қўйилади. Ғолиб деб топилган лойиҳалар туман ва шаҳар халқ депутатлари қарори билан молиялаштирилади.
Хоразм вилояти бўйича «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига 14,5 млрд сўм ажратилган.
Мавзуга оид

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди

10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди

15:03 / 03.05.2025