Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Темир дафтар»га киритилган оилаларга 500 минг сўмдан берилмоқда

Фото: KUN.UZ
Тошкент вилоятидаги «Темир дафтар»га киритилган боқувчисини йўқотган оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 23 мингдан ортиқ оилаларга 500 минг сўмдан берилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Тошкент вилоятида «Темир дафтар»га киритилган оилаларда болалар сони 30 минг 453 нафарни, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган шахслар 9 минг 350 нафарни, боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олувчи болалар 16 минг 741 нафарни ташкил этади.
Бир марталик ажратилаётган моддий ёрдам пуллари «Халқ банки»нинг ҳудудлардаги филиаллари томонидан жорий йилнинг 25 августига қадар топширилади.
Мавзуга оид

14:25 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар билан ушланди

13:45 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

12:37 / 15.07.2025