Репортаж: Фарғонадаги имтиҳон жараёнлари
ОТМларга кириш имтиҳонлари учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда

Фарғона вилоятида ҳам 5 август кунидан эътиборан олий таълим муассасаларига кириш учун жойларда тест синовлари бошланди.
ДТМ имтиҳонлари 4 та секторда (жойда) ўтказилиши белгиланди. Жами 149 та гуруҳ тўртга бўлинган ҳолда тест жараёнлари олиб борилмоқда.
1-сектор – Фарғона давлат университети стадионида (1-50 гуруҳлар), 2-сектор – Фарғона шаҳри Қиргули мавзеси, Марғилон кўчасидаги «Нефтчи» стадионида, 3-сектор – Марғилон шаҳри, 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида ҳамда 4-сектор – Сўх тумани “Равон” МФЙдаги 1-сонли мактаб стадионида бўлиб ўтмоқда.
ДТМ маълумотига кўра, 2021/22 ўқув йили қабулида Фарғона вилоятидаги олийгоҳларга ўқишга кириш учун 61 261 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.
Kun.uz мухбири Фарғона давлат университети стадионида бўлиб ўтаётган тест синови жараёнидан фотосуратлар ва видеорепортаж тақдим этади.
Мавзуга оид

08:00
Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари аниқланди

07:40 / 31.05.2025
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

17:02 / 15.05.2025