Samsung 3 йил ичида 40 минг ишчи ёллайди

Samsung Electronics компанияси коронавирус пандемиясидан кейин биофармацевтика, сунъий онг, яримўтказгичлар ва роботлар ишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолиятини кенгайтириш бўйича дастурини тақдим қилди. Компания ушбу дастурга 205 млрд доллар ажратишга ва 3 йил ичида 40 минг кишини ёллашга тайёрлигини билдирди.
Таъкидланишича, Samsung “янги келажакни очувчи компания”га айланмоқчи. Дастурга ажратиладиган маблағлардан 153,5 млрд доллари биотехнологиялар соҳасида инновацияларни ривожлантириш, саноат реструктуризацияси, янги заводлар қурилиши, компаниялар билан бирлашиш ва уларни қўшиб олиш, компаниянинг яримўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасидаги позицияларини мустаҳкамлаш учун Жанубий Кореяда сармоя қилинади.
Дастур эълон қилингандан кейин компания акциялари Сеул фонд биржасида 3,1 фоизга қимматлаган.
Ушбу режалар Samsung вице-президенти ва норасмий раҳбари Ли Жэ Ён муддатдан олдин озодликка чиқарилгандан бир неча кун ўтиб тақдим этилди.
Мавзуга оид

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025