Ташаббусли бюджет: Бухоро вилоятида 61 та таклиф тасдиқланди

Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» ахборот порталига Бухоро вилоятида учраётган камчиликлар ечимига маҳаллий бюджетдан пул ажратиш бўйича энг кўп овоз олган 61 та таклиф тасдиқланди.
Тасдиқланган таклифларнинг қарийб 10 таси ҳудуддаги мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш билан боғлиқ. Қолган таклифлар ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, ичимлик сув, маданият бўлимларини таъмирлаш, спорт майдончалари қуриш кабилардан иборат.
Бухоро вилояти бўйича «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига қарийб 16,9 млрд сўм ажратилган. Ғолиб деб топилган лойиҳалар туман ва шаҳар халқ депутатлари қарори билан молиялаштирилади.
Мавзуга оид

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025