Apple iPhone 13 тақдимотини ўтказди

Фото: Apple
Apple компанияси янги iPhone 13 смартфонининг тақдимотини ўтказди. Янги моделнинг қатор устунликлари санаб ўтилди. Хусусан, унинг аккумулятори кун давомида ишлашига имкон бериши айтилди. Шунингдек, янги iPhone'да киномотография режими мукаммалаштирилган ва видео олаётганда ранглар, ёруғлик автоматик тўғриланади.
Янги моделни мижозлар хотирасига қараб танлаши мумкин бўлади. iPhone 13 Pro моделининг 128 гб, 256 гб ва 512 гб хотирага эга турлари сотувга чиқади. Флагман моделлар учун 1 террабайт хотира бўлиши айтилди. Энг кучли 5 ядерли график процессорга эга iPhone графит, олтин, кумуш ва осмонранг тусли янги кўринишларда ҳам ишлаб чиқарилади.
iPhone 13 модели 999 доллар, iPhone Pro Max эса 1099 доллардан сотувга чиқарилган.
Мавзуга оид

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди

00:33 / 20.06.2025