Captiva 5. Янги модел ҳақида батафсил
UzAuto Ўзбекистонда Chevrolet Captiva 2021 автомобилини сотишни режалаштирмоқда. Kun.uz ўқувчиларига янги модел ҳақида қисқа видеоролик тайёрлади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга Chevrolet Captiva Premier/LT модификациялари олиб келинади. Унга ишчи ҳажми 1,5 литр бўлган 4 цилиндрли турбодвигател ўрнатилади. У CVT тоифасидаги 8 босқичли автоматик трансмиссияни 148 от кучи билан таъминлайди.
Автомобилнинг олди ғилдираклари етакчи, яъни FWDдир.
Автомобилни бошқариш жуда қулай, чунки электр рулкучайтиргичга эга. Қолаверса, ABS тормоз тизими ҳам автомобилни тўхтатишни бошқариш имконини беради.
Ёнилғи сарфи аралаш циклда 7,5 л/100 км бўлиб, ўриндиқлар сони 5/7та. Айрим маълумотларга кўра, унинг нархи 280 млн сўмдан юқори бўлади.
Яқин орада буюртмалар олиниши маълум қилинади.
Мавзуга оид

15:52 / 23.06.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Chevrolet ва Kia автомобиллари арзонлашди, BYD моделлари қимматлашди

12:58 / 21.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:48 / 12.06.2025