Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди пулни шифохонага эмас, беморга берамиз – Шавкат Мирзиёев
Фарғонадаги сайловчилар билан учрашув чоғида вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилишини маълум қилган Шавкат Мирзиёев тиббиётда янгича тартиб йўлга қўйилишини билдирди.

“Халқимиз содда, шифокор давлат томонидан ажратилган ўнта доридан учтасини берса ҳам рози бўлиб кетаверади. Энди янгича тартиб жорий қиламиз – пулни шифохонага эмас, беморга берамиз.
Касал бўлдими, ҳисобига пул туширилади, истаган дорисини олсин, истаган жойида операция қилдирсин. Барибир шу пул давлатдан ажратиляпти-ку. Тиббиётда коррупция урчиб кетган, буни мен айтмасам, ким айтади?!” – деди президентликка номзод.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида Фарғонада водийда ягона Болалар кардиохирургия маркази ташкил этилиб, туғма юрак нуқсони бор, юқори технологик операцияга муҳтож болаларни замонавий эндоваскуляр йўл билан хирургик даволаш йўлга қўйилишини, бу борада барча даволаш амалиётлари бюджет ҳисобидан амалга оширилишини маълум қилган.
Мавзуга оид

21:14 / 12.07.2025
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди

15:26 / 06.07.2025
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

09:20 / 06.07.2025
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести

23:53 / 04.07.2025