Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ «Спутник V» вакцинасини қачон маъқуллаши айтилди

Фото: Коммерсантъ
Маълумотларга кўра, вакцина бир-икки ой ичида маъқулланади.
Аргентинанинг Richmond фармацевтика компанияси раҳбари Марсело Фигейрас ЖССТ яқин вақт ичида коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини маъқуллашини айтди. Бу ҳақда Telam агентлиги хабар берди.
«Биздаги маълумотларга кўра, бу аниқ. Вакцина кўпи билан бир-икки ой ичида маъқулланади», — деди Фигейрас.
Унинг айтишича, маъмурий сабаблар туфайли Россия вакцинаси ЖССТ томонидан шу пайтгача маъқулланмаган.
«Булар ахборот масалалари, ҳисоботлар тайёрлашлардир», — деди у.
Гамалея номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси Россияда 2020 йил августда рўйхатдан ўтказилганди.
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:25 / 01.07.2025