Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Покистонда фарзандини тупроққа қўяётган ота, харидор излаётган афғон болалари ва 100 ёшли нацист. Кун суратлари
Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.
Покистондаги вайронкор зилзила
Аҳоли зилзиладан вайрон бўлган уйдаги яроқли нарсаларни тўпламоқда. Ҳарнай, Белужистон, Покистон, 7 октябрь. REUTERS/Naseer Ahmed
Покистоннинг Белужистон вилоятида 5,9 магнитудали зилзила юз бериши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва 300га яқин киши жароҳатланди. Жабрланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. зилзила Кветта, Сиби, Харнай, Пишин, Килла Сайфулла ва бошқа шаҳарларга таъсир қилган. Маҳаллий сейсмологик марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Харнайдан унчалик узоқ бўлмаган, шунинг учун шаҳар энг жиддий зарар кўрган, энг кўп қурбонлар ҳам шу ерда қайд этилган.
Зилзила қурбони бўлган фарзандини кўтариб турган ота дафн маросимида. Белужистон, Ҳарнай, 7 октябрь. REUTERS/Naseer Ahmed
Ҳарнайдаги зилзилада яраланган боласини кўтариб Кветтадаги шифохонага келган ота. REUTERS/Stringer
Одамлар зилзила ҳудудига келган қутқарув вертолёти ташлаб кетган дори-дармонларни олишмоқда. REUTERS / Naseer Ahmed
Афғонистонда қолаётганлар
«Толибон» расмийлари ўз фуқароларига яна паспорт беришни бошлаганини эълон қилганидан кейин паспорт идораси олдида йиғилган афғонлар.
REUTERS/Jorge Silva
Ниқобдаги афғон аёли гўзаллик салони олдида. Салон эгаси рекламалардаги аёлларнинг юзини бежаб ташлашга мажбур бўлган. REUTERS/Jorge Silva
Афғон эркаклари Кобулдаги валюта айирбошлаш шохобчаси олдида. REUTERS/Jorge Silva
Германияда Иккинчи жаҳон уруши вақтида Берлин яқинидаги Заксенхаузен концлагерида қўриқчи бўлиб ишлаган 100 ёшли Йозеф С. устидан суд жараёни бошланди. У 3518 кишининг ўлдирилишида иштирок этишда айбланмоқда.
Йозефнинг адвокати Стефан Ватеркамп суд залида мижозининг юзи тўсилишини сўради. REUTERS/Annegret Hilse