Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ҳокимлик захирасидаги ерни 75 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро Л.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, аслида Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтган ҳамда уни 75 млн сўмга сотишга келишган. Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда Л.Қ. 1 700 АҚШ доллари ва 57 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Қизилтепа туманида давлат захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид

12:06 / 26.07.2025
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

12:52 / 24.06.2025
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:15 / 10.06.2025