Бухорода истеъмолга яроқсиз пахта ёғи ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқланди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ғиждувон туманида истеъмолга яроқсиз пахта ёғи ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туманнинг Буктарой маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган М.М. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этгани аниқланган. М.М. қўлбола усулда чигитдан олинган 100 литр пахта ёғини 2 млн 300 минг сўмга сотаётганда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро марказий деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти сотаётган шахслар қўлга тушганди.
Мавзуга оид

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025