Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 4 та автомобиль иштирокида авария содир бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Андижон вилояти Асака туманида 4 та автомобиль иштирокида авария содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
26 октябрь куни соат 12:00 ларда Андижон вилояти, Асака тумани, "Чек" кўчасидан ўтган 4Р-112 "Асака-Фарғона" йўлининг 169-километрида:
1) ҳайдовчи 1998 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги "Дамас";
2) ҳайдовчи 1965 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги "Матиз";
3) ҳайдовчи 1994 йилда туғилган О.К. бошқарувидаги "Дамас";
4) ҳайдовчи 1992 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Киа Бонго" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда "Некция" ва "Дамас" иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

09:46 / 08.08.2025
Андижонда 4,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди

21:20 / 06.08.2025
Андижонда маҳбусларни вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан бўшатилди

20:17 / 05.08.2025
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

14:30 / 04.08.2025