Жамият | 15:52 / 29.10.2021
4162
3 дақиқада ўқилади

Германиянинг DAAD дастури, у берадиган имкониятлар – Симон Кретсчмер билан суҳбат

Uzbek.life порталига ёшлар ва талабалар орасидан турли мазмундаги саволлар билан мурожаат қилувчилар сони ортиб бормоқда. Булар орасида Германиянинг нуфузли DAAD академик алмашинув дастури ҳақидаги сўровлар ҳам талайгина. Биз ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб Германиянинг Тошкетдаги элчихонаси DAAD академик алмашинув дастурининг лектори Симон Кречмер билан интервю ўтказдик.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Таълим соҳасида Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик 

Ҳозирги кунда таълим соҳасида “PASCH” деган тармоқ мавжуд, яъни ҳамкор мактаблар тармоғи. Бундан ташқари, Гёте институти ҳам ўз фаолиятини олиб боради. Олий таълим соҳасига келадиган бўлсак, бизда олий таълим муассасалари доирасида кенг ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мисол учун DAAD академик алмашинув дастури. 

DAAD дастури бу – чет эллик талабалар учун магистратура ва PhD даражаси бўйича грантлар тақдим этади. Эслатиб ўтмоқчиманки, ҳозир DAADнинг барча дастурлари бўйича ҳужжат қабули давом этмоқда. 

Дастур Германияда бир ой давомида немис тилини ўрганиш курси, 2 йиллик магистратура ва PhD даражаси бўйича стипендияларни тақдим этади. DAAD дастурида иштирок этиш шартлари эса қайси бир лойиҳада иштирок этишингизга боғлиқ. Агар магистратура йўналиши ҳақида айтадиган бўлсам, унда Германия олий ташкилотлари талаб қиладиган ҳужжатлар керак бўлади. Масалан, сиз муайян университетни танлагансиз ва у ерда ўқишни бошлашдан аввал Ўзбекистоннинг ўзида барча талабларни бажаришингиз керак. Шундагина кейинги ўқув йилининг ўзида сиз Германияда ўқишни бошлашингиз мумкин. 

Асосий талаблар нималардан иборат: 

  1. Немис тили ёки инглиз тилидан билимингиз даражаси; 
  2. Бакалаврни тугатганингиз;
  3. Бакалавр дипломи баҳолари иловаси.

Бундан ташқари нега айнан ўша университетда ўқишни истаётганингиз ифодаланган хат ёзишингиз керак. Бакалаврни энг яхши баҳоларга битирган талабагина стипендия эгасига айланиши мумкин.

DAAD дастури доирасида бериладиган имтиёзлар

Дастур доирасида магистратура ва PhD бўйича Германияга келган талаба, молиявий томондан тўлақонли таъминланади. Бундан мақсад талаба, қандай қилиб пул топишни ўйламасдан фикру хаёли ўқишга қаратилган бўлишидир. 

Бундан ташқари PhDучун келганлар “тармоқ” билан танишадилар яъни илмий ишлари учун керакли бўладиган барча нарсаларни стипендия доирасида олишлари мумкин. Лекин шуни айтиб ўтиш жоизки, талаба DAADдан стипендия ола туриб, яна бошқа Германиядаги стипендия берувчи жамғармаларга ариза топшира олмайди. Лекин агар сипендия иккита турли давлатга тегишли бўлса, талаба бемалол иккита стипендиядан ҳам фойдаланиши мумкин.

Тўлиқ видеони UzbekLife’нинг YouTube’даги каналиди томоша қилинг.

Малика Холхўжаева суҳбатлашди

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти