Энг кучли Android смартфонлар рейтинги эълон қилинди
Xiaomi Black Shark 4S Pro AnTuTu версияси бўйича энг кучли смартфонлар рейтингида етакчи бўлди.

Фото: Xiaomi
Xiaomi Black Shark 4S Pro AnTuTu бенчмарки версияси бўйича октябрь ойининг энг кучли смартфони бўлди. Бу ҳақда Revü нашри хабар бермоқда.
Android смартфонлар тестлари натижаларига кўра, Xiaomi компаниясининг янги флагмани бозордаги энг самарадор смартфон деб топилди. Xiaomi Black Shark 4S Pro Snapdragon 888+ процессори, 16 гигабайт тезкор ва 512 гигабайт доимий хотирага эга.
Рейтингнинг юқори учталигидан шунингдек, Nubia Red Magic 6S Pro ва Vivo iQOO 8 Pro ўрин олди.
Рейтингнинг аввалги етакчиси Xiaomi Black Shark 4 Pro тўртинчи ўринга тушди. Бешинчи ва олтинчи ўринларга Vivo X70 Pro+ ва Asus ROG Phone 5s жойлашди.
Юқори ўнталикка киритилган барча қурилмалар Qualcomm Snapdragon 888+ ва Snapdragon 888 процессорлари базасида ишлайди.
Xiaomi Black Shark 4S Pro октябрь ўрталарида тақдим этилган.
Мавзуга оид

15:53 / 27.06.2025
Xiaomi компанияси YU7 электр йўлтанламасини тақдим қилди

14:55 / 24.06.2025
Xiaomi, Ugreen ва Baseus хавфсизлик таҳдиди туфайли пауэрбанкларни қайтариб олишни бошлади

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:30 / 29.03.2025