Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ёзувчи Назир Сафаров хотирасига ўрнатилган барельеф ўғирлаб кетилди
Тошкент шаҳрида ёзувчи Назир Сафаров хотирасига ўрнатилган барельеф ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимидан хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 30 сентябр куни тахминан соат 16:00ларда 25 ёшли Д.С. ва 23 ёшли Б.Н. уйнинг деворидан ёзувчи Назир Сафаров хотирасига ўрнатилган 19 000 000 сўмлик барельефни ўғирлаб кетишган.
ИИББ маълумотида айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («ўғрилик») бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги вақтда тергов давом этаётгани билдирилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмига мувофиқ, юқоридаги жиноятни содир этганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид

22:03 / 31.07.2025
Австрияда банкомат ўғриларининг машҳур тўдаси аъзолари ҳибсга олинди

18:29 / 08.07.2025
Мексикада тонналаб олтин ва кумуш ортилган юк машинаси ўғирланди

18:26 / 08.07.2025
«Тур де Франс» велопойгасида ўғирланган велосипедлар Россияда сотувга чиқди

16:04 / 27.06.2025