Коллеж ва техникумларга тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди
Белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан тест синови ташкил этилади.

Фото: tsue.uz
10-20 ноябр кунлари коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“Ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимлар касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-2022 ўқув йилида коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, жорий ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10-20 ноябр кунлари тест синовлари ташкил қилиниши маълум қилинди.
Тест синовлари профессионал таълим муассасаларининг бинолари ва вилоят марказларида тайёрланган катта сиғимли бино ва иншоотларда ўтказилади.
Тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили ва тест синовларида иштирок этиш бўйича рухсатномаларни тақдим этиш вақти қўшимча равишда маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди
Жамият | 00:08
-
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди
Жаҳон | 00:03
-
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?
Жаҳон | 23:41 / 03.06.2025
Мавзуга оид

14:30 / 22.07.2024
Академик лицейларга кириш тест синовлари бўлиб ўтадиган саналар эълон қилинди

22:16 / 01.05.2024
Тошкентда малака тест синовлари қандай ўтяпти? – репортаж

13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?

13:21 / 08.08.2022