Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 18 ёшли йигит калтакланиб, каналга ташлаб юборилгани айтилди. Ҳодисага Бош прокуратура изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Балиқчи туманида 2003 ва 1996 йилда туғилган икки йигит қиз сабабли ўзаро жанжаллашиб қолгани, унаштирилган қизи 2003 йилда туғилган йигит билан олдин ҳам, унаштирувдан кейин ҳам учрашиб юрганини билган 26 ёшли йигит, ўша болани уриб, каналга ташлаб юборгани ҳақидаги хабар тарқалди.
Мазкур хабарга Бош прокуратура муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Л.З. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Мазкур ҳолатда Л.З. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу вазиятга келгусида тергов йўли билан текшириб, аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 7 ноябрь куни ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Л.З.ни топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тергов натижаси юзасидан қўшимча хабар қилинади.
Мавзуга оид

09:49 / 30.07.2025
Самарқандда 34 ёшли хонанда аёл эри томонидан ўлдириб кетилди

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

15:48 / 13.07.2025