Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизилтепа туманига 25 йил ҳокимлик қилиб келган Шабон Набиев вазифасидан озод этилди
Шабон Набиев Қизилтепа туманига 25 йилдан буён ҳокимлик қилиб келган.

Фото: Қизилтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Қарийб 25 йил давомида Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Шабон Набиев вазифасидан озод этилгани айтилмоқда. Kun.uz манбаси ушбу хабарни тасдиқлади.
Шабон Набиев Ўзбекистонда энг кўп муддатга туман раҳбари бўлган ҳокимлардан бири ҳисобланади. У 1998 йилдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.
“Zarafshan Golden Group” компанияси таъсисчиси, сенатор Улуғбек Файзиев туманнинг янги раҳбарига айланди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда вилоятнинг Навоий вилоятининг айрим туман ва шаҳарлари ҳокимлари ҳам ўзгариши ҳақида хабарлар тарқалган.
8 ноябрь куни 2016 йилдан буён Навоий вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Қобул Турсунов “соғлиги даволаниш талаб этгани” сабабли вазифасидан озод этилган ҳамда ушбу лавозимни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов эгаллаганди.
Мавзуга оид

23:15 / 27.04.2024
Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этди

22:41 / 08.04.2024
Қизилтепада “замҳоким”нинг босими билан овоз тўпланган ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан чиқарилиши мумкин

20:16 / 05.04.2024
Қизилтепа «замҳокими»нинг босими билан овоз тўпланган лойиҳалар бекор қилиниши керак

15:08 / 05.04.2024