Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўғрилик қилган эр-хотинга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида ўғрилик қилган эр-хотинга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 ноябрь куни Термиз тумани Наврўз маҳалласида яшовчи, Р.Зилола туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
У ўз мурожаатида жорий 17 октябр куни, уйидан нархи 3 миллион сўм бўлган “Royson” русумли музлаткичини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғриликни, Термиз туманида яшовчи Ж.Шавкат ва турмуш ўртоғи, В.Санобар содир этгани аниқланиб, ушланган ва улардан ашёвий далил олинган.
Қайд этилишича, жорий йил 5 ноябрь куни Ж.Шавкат ва В.Санобарга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

10:16 / 05.08.2025
Тошкентда офисдан 560 минг долларни ўмариб кетган шахслар ушланди

22:03 / 31.07.2025
Австрияда банкомат ўғриларининг машҳур тўдаси аъзолари ҳибсга олинди

18:29 / 08.07.2025
Мексикада тонналаб олтин ва кумуш ортилган юк машинаси ўғирланди

18:26 / 08.07.2025