Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари ходимларига 2-3 ойдан буён маош берилмаяпти
Андижон вилоятида фаолият юритаётган ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимларига ойлик тўланмай келинмоқда. Аксарият туманларда ойликлар кечиккан ёки 2-3 ойдан бери умуман берилмаган.
Kun.uz сайтининг Андижон вилояти учун очилган телеграм саҳифаси орқали вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг ахборот хизматлари ходимларига 2-3 ойдан бери маош тўланмаётгани ҳақида мурожаат жойлаштирилди.
Унда қайд этилишича, фақат икки ёки уч туманда ойлик ўз вақтида берилаётгани маълум. Қолган туман ва шаҳарлар ахборот хизмати ходимлари эса маошсиз қолишмоқда. Молия бўлими ходимлари билан матбуотчилар ўртасида маош ажратиш масаласида тортишувларга ҳам борилмоқда.
Бир неча туманлар ахборот хизматлари раҳбарлари Kun.uz мухбири билан суҳбатда ойлик масаласидаги муаммоларни тасдиқлаб, ойликсиз ишлашаётгани, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобига берилиши керак бўлган ойликлар берилмаётганини таъкидлашди.
“Ишлаган ишимиз учун вақтида ойлик беришларини сўраяпмиз. Худди ўз ёнидан бергандай жаҳл ҳам қилиб қўйишади. Мурожаатимиз эълон қилингандан кейин бизга босим ҳам бўлиши мумкин. Лекин иложимиз қолмади. Қуруқ ойликсиз ишлаб бўлмайди. Оилага, рўзғорга харажат қилиш керак", дейди улардан бири.
Мавзуга оид

16:05
1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

09:54 / 03.08.2025
Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга чиқарилди

12:29 / 29.07.2025
Булоқбоши туманидаги каналга нефт оқиб кетди

14:48 / 26.07.2025