Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда суғурта полиси маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилди

Фото: Shutterstock
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида суғурта полисларини реализация қилишдан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ С.Ж. ва фуқаро О.Х.лар «A.I.» МЧЖ шаклидаги суғурта компанияси ўртасида агентлик битимларини тузишга эришиб, қатъий ҳисобда турувчи 2 473 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган жами 120,6 млн сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:12 / 26.05.2025
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади

13:00 / 09.04.2025
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади

15:07 / 25.02.2025
Айрим асбоб-ускуналарни суғурталаш харажати бир қисми қоплаб берилади

14:53 / 11.02.2025