Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўл туманида хорижий ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти
Фуқаролар тил бириктириб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб, кейинчалик Тошкентга кўчиришни ваъда қилишган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. А.И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш.Р.нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

13:24 / 12.01.2025
Тошкент вилоятида Mazda машинаси ёниб кетди

16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди

08:58 / 12.12.2024