Жамият | 13:52 / 14.01.2022
7897
1 дақиқада ўқилади

Кичик жуссадаги катта жасорат

Фаридахон опа Юсупова 24 йилдан бери тиббиёт соҳасида фаолият юритмоқда. Қаҳрамонимиз Андижон шаҳридаги 8-оилавий поликлиникада эмлаш ҳамшираси бўлиб ишлайди.

Бўйининг кичиклиги унинг ҳаётда ўз ўрнини топишга тўсиқ бўлмаган. Бундай нуқсон ирсиятида мавжуд эмас.

"Худога шукур, ҳамма тарафлама бемалолман. Шунча йилдан бери бемалол иш юритиб, фарзандларимни ҳам ўзим камолга етказдим. Келинларим, невараларим бор. Сешанба-чоршанба кунлари эмлаш кунларимиз. Бир кунда 90-110 нафар бола келади. Икки кунда 180-200 та эмлов қиламан", дейди биз билан суҳбатда Фаридахон опа.

Опанинг бўйидаги нуқсони онасининг ҳомиладорлик пайтида кўп касал бўлиши билан боғлиқ. Қаҳрамонимизнинг икки нафар фарзанди бор. У бўйининг паст эканлигидан ҳеч қачон нолимайди.

Абдували Қурбонов

Тасвирчи ва монтаж устаси Азизбек Исмоилов.

Мавзуга оид

Эълонлар