Бобур Шоёқубов Қуролли Кучлар академияси бошлиғи этиб тайинланди
Шоёқубов Бобур Аҳмаджонович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Нигоҳ Telegram-канали
Бобур Шоёқубовнинг таржимайи ҳоли ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Интернетдаги маълумотларга кўра, у 2013 йилда Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати консултанти лавозимида, 2015 йилда Хавфсизлик кенгаши аппаратининг бўлим мудири лавозимида бўлган. 2019 йилдаги ахборотларда эса Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари сифатида қайд этилган.
Шоёқубов 2021 йил Мустақиллик куни арафасида “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Қуролли Кучлар академиясин бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шавкатбек Мамажонов Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти бошлиғи этиб тайинланди.
Полковник Шавкат Мамажонов академия бошлиғи лавозимига 2021 йил март ойида тайинланган, у ўшанда Ҳамдам Қаршиевнинг ўрнига келганди. Шавкат Мамажонов муқаддам Қуролли Кучлар Бош штабининг собиқ бошлиғи Павел Эргашевга ўринбосар лавозимида ишлаган.
13 январ куни президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказган эди.
Мавзуга оид

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025