Ўзбекистон | 19:03 / 25.01.2022
4951
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ичимлик суви таъминоти 6 соат ичида тўлиқ тикланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда 6 соат ичида сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади.

Фото: t.me/kommunaluzb

Тошкент шаҳрида ичимлик суви таъминоти яқин соатларда тикланади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, мамлакат бўйлаб электр энергияси ўчиши фонида пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншооти насос агрегатлари ўчган.

Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар рўй берди.

Ҳозирги вақтда сув иншоотида электр таъминоти қайта тикланган, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Қўшимча маълум қилинишича, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади.

Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги маълумотига кўра, соат 17:30 ҳолатига Тошкентда 12 та маҳаллий қозонхонанинг фаолияти тикланган. Пойтахтда 202 та локал, 12 та марказий қозонхона бор.

Мамлакат бўйлаб вазирлик тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 78 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти