Ўзбекистон | 20:00 / 30.01.2022
1524
1 дақиқада ўқилади

Яшнобод туманида 11 ёшли боланинг телефонини ўғирлаган шахс ушланди

Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида номаълум шахс 11 ёшли Бобур Х.нинг ишончига кириб, 2.000.000 сўмлик телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб, Бобурнинг чалғиганидан фойдаланиб, воқеа жойини тарк этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, гумонланувчи – муқаддам Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманилик 24 ёшли Бобур М. эканлиги маълум бўлган. Махсус тадбирлар давомида гумонланувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид