Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга маст ҳолда келган 2 нафар метро ходими ишдан бўшатилди
Тошкент метрополитени маъмурияти 2 нафар ходим билан шартнома бекор қилингани, шунингдек, яна бир ходимга ҳайфсан берилгани ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент метрополитенининг Сергели-1 бекатида тунги навбатчиликни қабул қилиш вақтида бекат навбатчиси М.М. ва фаррош М.С. иш жойига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда келган.
Вазиятга аниқлик киритилишича, бекат навбатчиси М.М. ҳамда катта оператор Г.И. фаррош М.С.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида иш вақтидан аввал кафега борган ва ходимлар М.М. ҳамда М.С. спиртли ичимлик истеъмол қилган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра, бу ҳолат ўз тасдиғини топди.
Ўз хатти-ҳаракати билан меҳнат интизомини қўпол равишда бузгани учун Ҳаракат хизмати 1-бекат навбатчиси М.М. ва бекат фарроши М.С. билан тузилган меҳнат шартномалари Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 4-банди ҳамда Тошкент метрополитени ички меҳнат тартиби қоидалари 1-иловаси 2-бандига (иш жойида ёки ишга маст ҳолда, гиёҳвандлик, психотроп воситаларини истеъмол қилиб келиш, бу гувоҳлар кўрсатмаси ёки тиббий хулоса тасдиқланган бўлса) асосан бекор қилинган.
Ҳаракат хизмати 1-бекат катта оператори Г.И. эса М.М. ва М.С. спиртли ичимлик истеъмол қилиб иш жойига келгани, бу ҳолат метрополитенда ҳаракат хавфсизлигига рахна солиши ва фожиа билан тугаши мумкинлигини била туриб раҳбариятга маълум қилмагани учун унга нисбатан Меҳнат кодекси 181-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.
Мавзуга оид

09:05
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025